123

Ўзбекистонда ўз-ўзини молиялаштириш тизимига ўтувчи ОТМ муассасалари рўйхати тасдиқланди

Дата: 17:05, 05-12-2019.

Тошкент. 5 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўз-ўзини молиялаштириш тизимига ўтувчи ОТМлар рўйхати тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2020 йил 1 январдан ("Олий таълим муассасаларини ўз-ўзини молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида”ги ҳукумат) қарор билан ўз-ўзини молиялаштириш тизимига эксперимент ўтказиш тартибида ўтувчи 10 та олий таълим муассасаси рўйхати тасдиқланди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, ушбу ОТМларнинг юқори илмий-педагогик салоҳияти, молиявий фаолиятнинг барқарорлиги, моддий-техник базанинг етарли даражаси, таълим хизматлари бозорида ушбу мутахассисликлар учун юқори талаб ҳисобга олинган.

Ушбу университетларнинг бир қатор қўшимча вазифалари ҳам аниқланди. Жумладан, қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш киради.

Қарорга мувофиқ, мазкур таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларнинг шартномаларини тўлаш муддати томонларнинг келишуви билан белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, президентимизнинг 2019 йил 11 июлдаги қарорида 2020 йилдан бошлаб айрим олий таълим муассасалари ўз-ўзини молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказилади.

Сурат манбаи: t.me/pravoinf

Янгилик билан ўртоқлашиш: