123

Ўзбекистондаги ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 киши имтиёзли автокредит олади

Дата: 16:21, 11-06-2018.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 киши имтиёзли автокредит олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, имтиёзли кредитлар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг энг ўрнак кўрсатган офицерлари ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун тақдим этилади.

Кредитлар 10 йил муддатга уч ойлик имтиёзли давр билан бералиди.

Дастлабки бадал – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15% бўлиб, фоиз ставкаси кредит берилган санада йилига 7%га тенг.

Сурат манбаи: http://therussiantimes.com/news/290829.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: