123

Ўзбекистондаги биринчи атом станциясини Навоий вилоятида қуришлари мумкин

Дата: 13:11, 31-05-2018.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги биринчи атом станциясини Навоий вилоятида қуришлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Интерфакс”га таянган ҳолда.

Хусусан, ушбу режалар билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан кейин “Росатом” корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв ўртоқлашди.

“Муҳокама марказида бу ерда атом электростанциясини қуриш масаласи бўлди. Бизга Навоий вилоятидаги майдончани айтишди”, - деди Лихачев.

Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда вилоятга йўл олиб, маълумотлар йиғиш режалаштирилмоқда. “Росатом” ДК раҳбари томонлар лойиҳани ташкил этишга ёндашувлар ҳақида келишиб олганлар.

Лихачевнинг фикрига кўра, бу буюртмачи ва пудратчининг аниқ роли кўрсатилган шартнома бўлмайди. “Бу биз биргаликда худди ўзимиз учун қураётгандек ёндашувдир. Биз бундай ёндашувни фақат Россия ва Беларусда қўлладик. Биргаликда ҳаммасини белгилаймиз. Бу муддатларни бир неча бараварга қисқартиради. Бу бизни лойиҳаниниг қимматлашиб кетиши механизмларидан суғурталайди. Асосийси, айнан шу йўлдан бориб, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонда замонавий ядровий инфратузилмани йўлга қўйиш масаласини кечиктирмай ҳал қилиш имконини беради”, - деди “Росатом” раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, республикада бу ишларни назорат қиладиган идора керак бўлади. Шартли равишда “атомназорат” деган ташкилот зарур бўлади, чунки хавфсизликни кафолатловчи “тўрт кўз” принципини таъминлаш лозим.

Давлат корпорацияси раҳбари бир томондан лойиҳанинг бутун базасини илгари суриш зарурлигини қайд этди. Бу ҳукуматлараро келишув, шартномалар, ишлар босқичлари. Бошқа томондан, назоратчиларни яратиш ва унинг билан майдонча кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, сейсмик вазиятни, сув таъминотини, электр тармоқларини ва бошқа омилларни ҳисобга олиш зарур ва шу билан бирга кадрларни тайёрлаш керак.

Лихачевнинг фикрига кўра, қурилиш 10 минггача ишчиларни станциядан фойдаланишнинг ўзи эса тегишли тайёргарликка эга 1500-1600 ишчини талаб қилади.

У Ўзбекистон Президенти мутахассисларни РФда тайёрлаш вазифасини қўйганини, шунингдек, бу ерда бунинг учун барча керакли шароитлар яратилиши лозимлигини, Россияда “Росатом” объектларида малака ошириш имкониятини кўзда тутиш кераклигини айтганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамизки, “Росатом” Ўзбекистонда III+ ВВЭР-1200 авлодидаги икки блокдан иборат атом станциясини қуришни таклиф қилмоқда. Бу станция ўзбек томонини қониқтирувчи муддатларда қурилиши куктилмоқда.

2017 йил ноябрда Ўзбекистонга Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ташрифи чоғидаги музокаралар якунлари бўйича “Росатом” Давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, шунингдек, “ТВEЛ” АЖ (“Росатом”нинг таркибий қисми) ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институти ўртасида ВВР-СМ тадқиқот реактори учун шартнома атом ёқилғиси етказиб бериш бўйича шартнома ҳам имзоланган эди.

Сурат манбаи: http://ejobnet.info/?k=Uzbek+language++Wikipedia

Янгилик билан ўртоқлашиш: