Ўзбекистондан Россияга қатнайдиган авиапассажирларга қўл юкида мева-сабзавотларни олиб киришга рухсат берилди
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Россияга қатнайдиган авиапассажирларга қўл юкида мева-сабзавотларни олиб киришга рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).
“Россельнадзор Ўзбекистондан қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 кг дан кўп бўлмаган мева сабзавотларни олиб киришга рухсат берди. 5 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига бораётган йўловчиларга қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 кг дан ортиқ бўлмаган миқдордаги сархил мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар олиб киришга рухсат берилган. Мазкур рухсат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ўсимликлари карантини инспекцияси кафолати остида берилган”, - дейилади матбуот хизмат хабарида.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ўсимликлари карантини инспекцияси кафолати билан маҳсулотлар олиб ўтишга рухсат берилганди.


