123

Ўзбекистонга 1,12 млндан зиёд туристлар ташриф буюрди

Дата: 18:13, 02-08-2017.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Январ-июнда Ўзбекистонга 1,12 млндан зиёд туристлар ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) ҳисоб-китоблари методологиясига кўра, Ўзбекистонга жорий йилнинг 6 ойи давомида 1 млн 125 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Бу 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги кўрсаткичдан 18%га кўпдир.

2017 йилнинг биринчи чорагида туристик хизматлар экспорти $694 млнни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: