123

Ўзбекистонга кирган ҳар 10 кишидан тўрттаси Қозоғистондан келган

Дата: 10:39, 16-11-2018.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йил январ-сентябрда Ўзбекистонга кирган ҳар 10 кишидан тўрттаси (40,2%) Қозоғистондан келган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари 4666,5 минг кишини ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 мартага кўп. Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг 2429,6 минг нафари (52,1%) эркаклар, 2236,9 минг нафари эса (47,9%) аёлларни ташкил этади”, - дейилади Ўзбекистонда Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Шу билан бирга, шу муддат орасида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони 10812,0 минг кишини ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 мартага кўп. Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 6368,9 минг нафари (58,9%) эркаклар, 4443,1 минг нафари эса (41,1%) аёлларни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари орасида Қозоғистон Республикаси 40,2% билан асосий ўринни эгаллайди”, - дейилади хабарда.

Шундан кейин қайд этилишича, кейинги ўринларда Тожикистон 24,8%, Қирғизистон 16,7%, Россия 7,4%, узоқ хорижий давлатлардан эса Туркия 1,1%, Хитой 0,6%, Жанубий Корея 0,5%, Ҳиндистон, Германия, Япония 0,3% дан.

“Чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг 53,4% Қозоғистонга, 22,2% Қирғизистонга, 11,6% Тожикистонга, 8,2% Россияга ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса 1,3% Туркияга, 0,6% Жанубий кореяга, 0,3% БААга, 0,2%дан Хитой, Германия, Японияга ташриф буюрган”, - деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: rezonans.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: