123

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитини қачон нишонлайдилар

Дата: 13:48, 05-08-2019.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Қурбон ҳайити Ўзбекистонда 11 август куни нишонланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қурбон ҳайитининг биринчи кунини 2019 йил 11 августга (якшанба) тўғри келишини инобатга олган ҳолда, 2019 йил 11 август куни мамлакатимизда Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин", - дейилади президентнинг "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорида.

Қайд этилганидек, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар ўзбек халқининг миллий қадриятларини инобатга олган ҳолда, Қурбон ҳайитининг жойларда ўтказилиши муносабати билан зарур тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.


Сурат манбаи: mail.stv.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: