ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 16:54 | 03 август
123

Ўзбекистонликларнинг долларда сақланаётган жамғармалари сони 16% га ошди

Дата: 17:32, 07-09-2019.

Тошкент. 7 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонликларнинг долларда сақланаётган жамғармалари сони 16% га ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банки (МБ) аҳоли ва корхоналарнинг инфляцион кутилмалари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Тадқиқот доирасида апрель-июнь ойларида турли ижтимоий гуруҳлардан бўлган 900 киши билан суҳбатлашди.

Сўров натижаларига кўра, тижорат банклари депозитларида пул сақлайдиган ўзбекистонликлар сони 2019 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра ошди. Шу билан бирга, АҚШ долларидаги депозитларнинг улуши – 12 дан 16% гача ошди.

Миллий валюталарда сақлаш миқдори 32 дан 29% гача камайди.

Ўзбекистонликларнинг яна 26% банкларга ишонмасликларини айтди. Уларнинг фикрига кўра, жамғармалар уйда долларда сақланиши керак.

Сурат манбаи: reuters.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: