123

Ўзбекистоннинг деярли 3 млн иқтисодий фаол аҳолиси ҳорижда ишламоқда

Дата: 15:34, 12-10-2018.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг 2,6 млндан зиёд фуқаролари ёки иқтисодий фаол аҳолисининг 18% ҳорижда меҳнат муҳожирлигида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар бермоқда.

“Уй хўжаликларини тадқиқ қилиш услубиятининг такомиллаштирилиши норасмий тармоқда банд бўлганларни янада аниқроқ белгилаш имконини берди. Уларнинг сони 7902,6 минг кишини ташкил қилди (бандлар умумий сонининг 59,8%), булардан вақтинчалик ва мавсумий ишларда бандлар 1632,5 минг кишини, шунингдек, мамлакатдан ташқарига ишга чиқиб кетган шахслар сони 2644,1 минг кишини ташкил этди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, ўтказилган тадқиқ якунлари бўйича ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолисига нисбатан 9,3% ташкил этди, бу эса жорий йилнинг 1 чорагидагидан (9,7%) 0,4 фоиз пунктига камдир.

Энг кўп ишсизлик даражаси Фарғона (10,0%), Андижон (9,9%), Сурхондарё (9,9%) вилоятларида, энг ками Тошкент шаҳрида (7,8%) қайд этилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, иқтисодий фаол аҳоли сони 14,6 млн кишига етди (2017 йилнинг биринчи ярмига солиштирганда 0,4%га камайган), иқтисодиёт тармоқларида бандлар сони 13,2 млн кишига етган (+0,2%).

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 апрелига Ўзбекистон аҳолиси 32,8 млн кишига тенг эди.

Сурат манбаи: http://theopenasia.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: