123

Ўзбекистоннинг ёш шахматчилари Asian Youth Chess Championships 2018да беш совринни қўлга киритдилар

Дата: 14:22, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ёш шахматчилари Таиландда бўлиб ўтган Asian Youth Chess Championships 2018 турнирида беш совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу жумладан, иккита олтин, икки кумуш ва битта бронза медаль қўлга киритилди. Шунингдек, турли тоифалардаги етакчи ўнликдаги совринли ўринлар ҳам эгалланди.

Ўзбекистон термаси осиёнинг 25 зиёд термалари орасида жамоавий ҳисобда атига етти спортчи билан қатнашиб, 4-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Шахмат федерациясидан хабар қилишларича, чемпионатнинг турли турлари орасида тақдирланганлар орасида Абдималик Абдисалимов (рапид бўйича “олтин”, блиц бўйича “кумуш” ва стандарт бўйича ёдгорлик медали), Умида Омонова (блиц бўйича “олтин”, стандарт бўйича “бронза”, рапид бўйича ёдгорлик медали), Одина Олимова (рапид бўйича “кумуш”), Юлия Хегай (блиц бўйича ёдгорлик медали), Музаффаржон Эминжоновлар (блиц бўйича ёдгорлик медали) бор.

Сурат манбаи: https://telegraf.uz/ru/sport/uzbekskie-shahmatisti-zavoevali-18-medaley-v-kitae

Янгилик билан ўртоқлашиш: