123

Жаҳон банки ўзбек иқтисодиётининг ўсишини 5%дан 5,5%гача бўлишини прогноз қилмоқда

Дата: 15:57, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Жаҳон банки 2018 йилда ўзбек иқтисодиётининг ўсишини 5%, 2019 йилда 5,1% ва 2020 йилда 5,5% бўлишини прогноз қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботида келтирилган.

ЖБ 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича январда қилинган прогнозини 5,6%дан 5%гача, 2019 йилга 6,3%дан 5,1%гача туширди”, - дейилади Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги идораси тарафидан 6 июнда тарқатилган матбуот релизида.

Шунингдек, ҳисобот маълумотларига кўра, яқин уч йилда Қозоғистон иқтисодиёти навбати билан 3,7%, 3,3% ва 2,8%га, Қирғизистон иқтисодиёти 4,2%, 4,8% ва 5%, Тожикистон иқтисодиёти (6,1%, 6% ва 6%) ва Туркманистон иқтисодиёти 6,3%, 6,3% ва 6,3%га ўсади.

Эслатиб ўтамизки, ХМФ 2018-2019 йилларда ўзбек иқтисодиётининг ўсишини 5% даражасида, Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда 5,5%-6% даражасида, ОТБ 2018 йилда 5,5%, 2019 йилда 5,6% даражасида бўлишини прогноз қилган эди.

Сурат манбаи: http://sngdaily.ru/page/3/

Янгилик билан ўртоқлашиш: