123

ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” МСКга президент сайловларида иштирок этиш учун хужжатларни топширди

Дата: 13:43, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Куни-кеча, 19 сентябрда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) ва “Миллий тикланиш” Демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш ҳужжатларни тақдим этишди. Бу ҳақда МКС матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, “Миллий тикланиш” Демократик партия вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун зарур хужжатлар пакетини тақдим этишди.

Шунингдек, ЎзЛиДеП вакиллари МСКга мурожаат қилиб, президент сайловида иштирок этиш мақсадида тегишли ҳужжатларни тақдим этган.

“Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган хужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёевни, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадовни, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновни номзод қилиб кўрсатди.

Эслатиб ўтамизки, муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 9 сентябрдан бошланди. 30 сентябр-20 октябр орасида номзодларни рўйхатга олиш ишлари ўтказилади.

Муддатидан олдинги сайловлар Ўзбекистонда Конституцияга мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: