“Қамчиқ” довонида энг замонавий эко мониторинг тизими ишга туширилади

Дата: 10:16, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – “Қамчиқ” довонида БМТТД кўмагида хавфли табиий ҳодисаларни мониторинг қилиш ва кузатиш бўйича энг замонавий тизими ишга туширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

БМТТД ваколатхонасидан хабар беришларича, довоннинг географик жойлашуви хусусиятига кўра ер кўчиши, тош қулашлари ва кўчкилар содир бўлиши хавфи юқори ҳисобланиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун кузатув пунктларини доимий равишда янгилаб, техник қайта қуроллантириб туришни тақозо қилади.

БМТТД лойиҳаси ушбу мақсадда бўлиб, унинг доирасида техник таъминот ҳамда фавқулодда вазиятларда хавфсизлик ва хатти-ҳаракатлар қоидалари ҳақида аҳолини хабардорлигини оширишга кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилади.

Лойиҳа доирасида 60 даража совуқ ва 70 даражагача иссиқ об-ҳаво шароитида ҳам атрофни 360 даражада тасвирга тушириб, тунги вақтларда ҳам кузатув олиб бора олувчи сўнгги авлод камералари ўрнатилмоқда. Ушбу қурилмалар ҳаракатланувчи қисмларга эга эмас, бу кечаси кўриш тизимига эга бўлган камераларнинг узоқ ишлашини таъкинлайди.

Оператив алоқани таъминлаш учун янги видеоконференцалоқа тизимлари онлайн режимда ФВВ инқироз вазиятларини бошқариш марказининг Тошкентга тасвирларни трансляция қилиш имконини беради.

Маълумотлардан фойдаланишни осонлаштиришга алоҳида эътибор берилган. Бугун фойаланувичилар ФВВ мобиль иловасига афзалликларига баҳо беришлари мумкин, иловада фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутишлиги батафсил баён этилган. Янги “SOS” функцияси эса мутахассисларга ҳодиса жойини аниқлаш ва биринчи кўмак кўрсатиш учун бу ҳақида мутахассисларга маълумот юбориш имконини беради.

Эслатиб ўтамизки, “Қамчиқ” довони Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик муҳим объектдир. Довон орқали Фарғона водийсининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари аҳолиси Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғланади. Довоннинг асосий трассасидан кунига 10-15 минг атрофида машиналар қатнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: