“Қамчиқ” довонида ФВ оқибатларини бартараф қилиш бўйича штаб ўқув машқи ўтказилди

Дата: 22:20, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 26-27 декабрда мамлакатни Фарғона водийси билан боғловчи “Қамчиқ” довонида табиий ва техноген характердаги ФВ оқибатларини бартараф қилиш бўйича штаб ўқув машқи ўтказилди, деб хабар беради Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Хабар берилишича, ўқув машқи “Тошкент-Ўш” А-373 автойўлида тўхтовсиз ва барқарор ҳаракатни таъминлаш, йўлнинг алоҳида қисмларида жабрланган аҳолининг барқарор ҳаёт таъминотини таъминлаш мақсадларида ўтказилган.

“Машқ сценарийсига довонда, айниқса, қишки мавсумда содир бўлиши мумкин бўлган турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалалари киритилди”, - дейилади пайшанба куни тарқатилган хабарда.

Наманган ва Тошкент вилоятлари Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДқТ)га кирувчи хизматлар бошқарув органлари хизматлари билан биргаликда қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш, аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш, вайроналар остидан ва йўл транспорт ҳодисасига учраган автомобиллардан жабрланганларни чиқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг иситиш ва овқатланишини ташкил қилиш, хавфли участкаларда кўчкини мажбурий  тушриш тадбирлари амалда синаб кўрилди.

ФВВ маълумотларига кўра, ўқув машқининг асосий мақсадларига етилди, тегишли хизматларнинг муракаб вазиятлардаги ҳаракатлари ишлаб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: