“Қамчиқ” довонида кўчки туфайли юк поезди ағнаб кетди

Дата: 15:48, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” юк поезди таркиби “Қамчиқ” довонида кўчки туфайли ағнаб кетди, деб хабар берди пайшанба куни РИА Новостига республика ФВВ вакили.

“23 январ куни Қамчиқ довонида зилзила натижасида кўчки тушиб, унинг остида юк таркиби қолиб кетди. Вагонларнинг бир қисми ағдарилди, ФҲ туфайли қурбонлар йўқ”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда темир йўқ компанияси ва ФВВ бригадалари ишдан чиққан йўл инфраструктурасини тикламоқда.

Эслатиб ўтамизки, 23 январда “Ўзбекистон темир йўллари” “Қамчиқ” довонида “Тошкент-Андижан-Тошкент” йўналишида йўловчи поездлар қатнови тўхтатилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бунга йўлда “профилактик-техник ишлар” сабаб қилиб кўрсатилган эди. Компания ФҲ ҳақида хабар қилмади. Шу билан бирга ташувчи “тарқалаётган турли асоссиз маълумотларга эътибор қатратмаслик”ни сўраган эди.

“Қамчиқ” довони денгиз сатҳидан 1,2 минг метр баландликда жойлашган бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик муҳим объект ҳисобланади. Йўл орқали Тошкент ва аҳоли зич жойлашган Фарғона водийсининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ўртасида транспорт ва йўловчи алоқасининг асосий қисми таъминланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: