“Қамчиқ” довонида қўмондонлик штаб ўқувлари ўтказилди

Дата: 22:29, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – 19-20 декабрда “Қамчиқ” довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Наманган ва Тошкент вилоятлари бошқарув органлари, кучлари ва хизматлари тайёрлигини ошириш мақсадида қўмондонлик штаб ўқувлари ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўқув сценарийсига Қамчиқ довонида зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган мураккаб вазият ва бунинг оқибатлари асос қилиб олинди.

Хусусан, икки вилоят тегишли хизматлари томонидан Қурама аҳоли пунктида яшовчи аҳоли кўчиришни ташкил қилиш, маҳалла йиғинлари фуқароларининг босиб қолган жойлардаги қутқарув ишларини амалга ошириш, иситиш ва овқатланиш пунтларини ўрнатиш, ҳавфли участкаларда тушишни амалга ошириш ишлари ишлаб чиқилди.

ФВВ вилоят хизматлари кучлари ва воситаларини бошқариш мобил бошқарув пунктларидан амалга оширилди.

Ўқувларга жами 652 киши жалб қилинди, 165 дона автомобиль ва махсус техникасидан фойдаланилди, раҳбар ходимлардан 50 ошиқ ва аҳолидан ишлаб чиқариш соҳасида машғул бўлмаган 210 кишига зарур ўқувлар ўргатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: