"Қамчиқ" довонида шторм огоҳлантириш, "Чимён" тоғида кўчки хавфи эълон қилинди

Дата: 16:41, 19-12-2019.

Тошкент. 19 декабрь. ЎзТАГ – "Қамчиқ" довонида шторм огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"21-22 декабрь кунлари А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг "Қамчиқ" довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли, туман бўлиши, кўриниш 50 м гача ёмонлашиб, шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда", - дея хабар қилди Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, йўлда қор уюмлари ҳосил бўлиши, музлаши мумкин.

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар беришича, соат 19 декабрь соат 08.00 дан 20 декабрь соат 08.00 гача "Чимён" довонида кўчки хавфи эълон қилинган

Шунингдек, 19 декабрдан 23 декабргача республиканинг тоғли ҳудудлари бўйлаб кўчки хавфи эълон қилинган.

 

Сурат манбаи: today.tj

Янгилик билан ўртоқлашиш: