“Қамчиқ” довонидаги кўчки натижасида 5 киши қурбон бўлди

Дата: 12:17, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 4 май куни тахминан соат 14.00да Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудида жойлашган “Қамчиқ” довонида (“Тошкент-Ўш” автойўлининг 223-км) оғирлиги 13,3 минг куб метр ҳажмда кўчки содир бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“А-373 М-39” автомагистрали участкасида кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Беш киши қурбон бўлган. Ўз вақтида бажарилган тадбирлар натижасида олти киши қутқариб қолинган”, - деб таъкидлашди ФВВда.

Ҳодиса жойида  тегишли хизматлар кўчки оқибитларини бартараф қилиш устида ишламоқда.

Жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “Қамчиқ” довони денгиз сатҳидан 1,2 минг метр баландликда жойлашган. Довон орқали Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғловчи ягона транспорт магистрали ўтади.

Ҳар куни довондан 20 мингдан ортиқ автомобиллар қатнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: