“Қашкадарё ва Самарқандлик ўқитувчилар “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” унвонини олишди

Дата: 17:31, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 78-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Назокат Вохидова ва Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Фируза Гафаровалар “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” унвонини олишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шавкат Мирзиеёв томонидан “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан” имзоланди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” унвони Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси Икрамжон Марахимов, Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Зиядулла Шапулатовларга берилди.

Етти мутахассис “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонини олди. Яна уч педагог “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 15 ўқитувчи “Меҳнат шуҳрати” ордени ва бошқа мукофотларга сазовор бўлишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: