“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ активлари 5,3 трлн сўмгача ўсди

Дата: 22:05, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 1 октябрга “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ соф активлари миқдори 5 трлн 312,8 млрд сўмга етди, банкнинг умумий капитали миқдори эса 473,7 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкнинг кредит киритмалари ҳажми 4 трлн 601,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Банк маълумотларига кўра, улардан 206,3 млрд сўми саноатга, 241,7 млрд сўми савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 139,2 млрд сўми қурилиш ва транспортга, 115,2 млрд сўми қишлоқ хўжалигига, 3649,3 млрд сўми имтиёзли ипотека кредитларига ва 250,2 млрд сўми итисодиёт бошқа тармоқларини қўллаб қувватлашга йўналтирилган.

Банкнинг сармоя жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш ишлари жараёнида умумий қиймати 1 трлн 675,9 млрд сўмлик кредитлар берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: