“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ омонатларнинг умумий қолдиғи 338,5 млрд сўмни ташкил этди

Дата: 17:21, 02-02-2018.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – 1 январга келиб “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ омонатларнинг умумий қолдиғи 338,5 млрд сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилдагидан 53,8% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкнинг маълум қилишича, бу омонатчилар сонининг барқарор ўсиши гувоҳлик беради. Бунга “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ замонавий хизматлари, омонатларнинг хавфсизлиги таъминланганлиги ҳам ёрдам бермоқда. Бунинг учун банк шахснинг бармоқ излари намунасида асосида ишловчи “Биометрик идентификациялаш” дастурий тизимидан фойдаланади.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 12 сентябрда Ўзбекистон президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унин билан тижорат банкларини илғор банк амалиёти асосида фаолият юритадиган тизимга айлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг банк соҳасига ишончини янада кучайтириш, хизмат турларини кенгайтириш, банк хизматлари жозибадорлигини ва сифатини ошириш масалалари республика тижорат банклари олдидаги устувор вазифалар қилиб белгиланган.

Сурат манбаи: http://biznes.gazetaprawna.pl/galerie/815733,duze-zdjecie,1,bank-uprzedzi-kredytobiorce-o-skutkach-bte.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: