“Қишлоқ қурилиш банк” инвестицияларга деярли 2 трлн сўм ажратди
Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик-тижорат банки инвестицион жараёнлардаги иштирокини янада кенгайтириш учун 1 трлн 996,6 млрд сўм ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк маълмотига кўра, ҳисобот даври давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 200,8 млрд сўмга ортиб, 2016 йил 31 декабр ҳолатига 782,6 млрд сўмни ташкил этди. Жумладан, ажратилган микрокредитлар миқдори 234,7 млрд сўмни ташкил этди.
Қишлоқ жойларида сервис хизматларини ташкил этиш мақсадида 2016 йил давомида 64,3 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этишга 26,6 млрд сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар, тадбиркор аёлларга 109,4 млрд сўм миқдорида, янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига, оилавий тадбиркорлар ҳамда касаначиликка 43,9 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан 806 нафар ходим аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги ишларни амалга ошириш учун бириктирилган бўлиб, бугунги кунда улар 469та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари худудидаги 97951та хонадонларга ташриф буюрилдилар.