“Қишлоқ Қурилиш банк”нинг инвесткредитлари 72,4 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 22:10, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида “Қишлоқ Қурилиш банк”нинг саноат хўжалик субъектлари лойиҳаларига берган инвесткредитлари 72,4 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, қишлоқ хўжалик субъектлари учун 26,9 млрд сўм, транспорт ва коммуникация тармоғи учун 43,4 млрд сўм, қурилишга 38,1 млрд сўм, тармоқлар моддий-техник таъминоти ва маиший хизматларга 52,1 млрд сўм, иқтисод бошқа тармоқларига 73,9 млрд сўм инвесткредитлар берилган.

Банк иқтисод реал тармоғи корхоналари фаолиятини кенгайтириш, модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш учун 306,8 млрд сўм инвесткредитлар берган.

Шунингдек, банк 2013-2015 йилларда Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурини бажариш доирасида қиймати 156,7 млрд сўмлик 710 инвестицион лойиҳаларни молиялаштирди. Бу лойиҳалар 5252 янги иш жойлари яратишни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамизки, 1 октябрда “Қишлоқ Қурилиш банк” тизимида 42 филиал, 48 минибанк ва 185 инфраструктура объекти фаолият юритмоқда. Уларда 720 мингдан ортиқ мижозларга банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: