“Қишлоқ қурилиш банк” ОАТБ қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 13 корхонадаги улушларини сотмоқда

Дата: 10:19, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ - “Қишлоқ қурилиш банк” ОАТБ қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 13 корхонадаги улушларини сотмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Корхоналар рўйхати мамлакат ҳукуматининг 2014 йил 19 июндаги № 160 қарори билан тасдиқланган.
Корхоналарнинг бошланғич нархи баҳолаш компанияси томонидан аниқланади. Корхоналар сотилмаган ҳолда банк уларни лизингга сотишга ҳақли бўлади.
Хужжатда инвесторлар қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолиш ва қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича уй-жой қураётган пудратчи ташкилотларни сифатли пишиқ ғишт билан имтиёзли нархларда таъминлаб туришга доир мажбурият олишлари белгилаб қўйилган.
Қурилиш материалллари ишлаб чиқариш бўйича корхоналарнинг имтиёзлари сақлаб қолинади. Хусусан, улар 2015 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар, мақсадли давлат фондларига ўтказишлар (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция, капитал таъмир қилиш ва жиҳозлаш жамғармасига тўловлардан озод қилинганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: