“Қишлоққурилиш банк” раҳбари виртуал қабулхонасини очди

Дата: 18:17, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – “Қишлоққурилиш банк” АТБ раисининг виртуал қабулхонаси ишлай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизмати маълумотига кўра, виртуал қабулхона банк сайтида фаолият юритмоқда.

Эндиликда фуқаролар ва мижозлар банк фаолиятига доир ариза, таклифлар, шикоятлар билан қулай ва замонавий усулда виртуал қабулхона орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳозирги пайтда “Қишлоқ қурилиш банк” марказий аппаратида Мурожаатлар билан ишлаш бўйича Ишчи гуруҳи тузилган, янги тузилма – Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси ташкил қилинган.

Бу ишлардан кўзланган асосий мақсад – мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаш, уларни ўз вақтида ортиқча расмиятчиликларсиз кўриб чиқишдан иборат.

Банк мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқишни кафолатлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: