“Қишлоқ қурилиш банк” ўзбек банки 9 ой ичида кичик бизнесга 365,4 млрд сўмдан зиёд кредитлар ажратди

Дата: 11:20, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида “Қишлоқ қурилиш банк” ўзбек банки кичик бизнесга 365,4 млрд сўмдан зиёд кредитлар ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кредитлар янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадларида берилмоқда.

Хусусан, корхоналарни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлашга банк томонидан 259,4 млрд сўм, аёл тадбиркорларга 45,4 млрд сўм миқдорда кредитлар ажратилди.

Ижтимоий соҳадаги инвестиция лойиҳаларига банк томонидан 100,6 млрд сўм, моддий-техник таъминот ва маиший хизмат соҳасига 36,1 млрд сўм, транспорт-коммуникация тармоғига 35,1 млрд сўм, қурилишга 33,8 млрд сўм, саноат соҳасига 31,1 млрд сўм, қишлоқ хўжалигига 13,1 млрд сўм ажратилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг лойиҳаларини молиялаштиришга банк томонидан 12,1 млрд сўм, ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари тарзида 39,5 млрд сўм ажратилди.

$1 = 2383,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: