“Қишлоқ қурилиш банк” ўзбек банки дивидендлар тўлашга 137,5 млн сўм йўналтирди

Дата: 16:48, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – “Қишлоқ қурилиш банк” акционерлик-тижорат ўзбек банки 2014 йил 3-чораги учун дивидендлар тўлашга 137,5 млн сўм йўналтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкнинг кузатув кенгаши фоизли облигациялар бўйича ҳар бир қимматли қоғозга 13,75 минг сўмдан даромадлар тўлаб бериш режасини тасдиқлади.

Даромадлар тўлаб бериладиган облигациялар сони – 10 минг дона.

Қимматли қозоғлар бўйича даромадлар тўлаб бериш 2014 йил 24 октябргача давом этади.

Илгари ЎзТАГ “Қишлоқ қурилиш банк” жорий йилнинг июл-сентябридаги фаолияти давомида 24,92 млрд сўм соф фойда олгани ҳақида хабар қилган эди.

$1 = 2379,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: