“Қишлоқ қурилиш банк” ўзбек банки жисмоний шахслар учун онлайн хизматлар иловасини жорий қилди

Дата: 18:44, 06-04-2017.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – “Қишлоқ қурилиш банк” акционерлик тижорат банки жисмоний шахслар учун “QQB Mobile” онлайн хизматлар иловасини жорий қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У жисмоний  шахслардан  тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган Android ва iOS платформаси асосида ишлайдиган мобил қурилмалар учун замонавий дастурдир. 

Ушбу дастур  ёрдамида  мижозлар ўзларининг мобил қурилмалари орқали  турли тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Мазкур дастур фойдаланувчилари бўлган банк мижозлари уяли алоқа операторлари ва шаҳар телефони хизматлари учун тўловларни амалга ошириши, Интернет провайдерлар ва рақамли телевидение хизматлари учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, илова орқали коммунал  тўловларини (электр энергия, табиий газ, иссиқлик манбаи, ичимлик суви, махсустранс ва ҳ.к.) амалга ошириш, истеъмол ва ипотека кредитлари учун тўловларни амалга ошириш, ҳисоб рақамлар ҳолатини кўриш ва тўлдириш, онлайн Smart-Vista пластик карта қолдиқлари ва унинг айланмалари бўйича маълумотлар олиш мумкин. 

Эндиликда “QQB Mobile” иловаси орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси жарима тўловлари учун тўловларни амалга ошириш мумкин бўлди.

Айни пайтда, маблағларни банк тизимида ўтказиш бепул. Шунингдек, “Мунис” тўлов тизими орқали турли хил хизмат кўрсатувчи провайдерлар фойдасига тўловларни амалга ошириш мумкин.

 “QQB Mobile” дастурини PlayMarket дўконидан юклаб олиш мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: