“Ғишт-Кўприк” божхона чегараолди мажмуида Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси “Ғишт-Кўприк” божхона чегараолди мажмуида Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Учрашувда Ўзбекистон ДБҚ, Қозоғистон молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси вакиллари қатнашдилар.
Ўзбекистон ДБҚ маълумотларига кўра, ўзбек-қозоқ чегараолди божхона ҳамкорлигининг долзарб масалалари учрашувнинг кун тартибида бўлди.
Тадбир якунлари бўйича протокол имзоланди ва унда Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари акс этди.


