“Қизилқумцемент” компанияси энергосамарадорлик лойиҳалари орқали 18,8 млн кубометр газ тежаб қолади

Дата: 17:41, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – “Қизилқумцемент”АЖ ишлаб чиқаришнинг энергосамарадорлиги мақсадида жорий этилган қатор янги қурилма ва тизимлар орқали йилига 20,3 млн кВт/с электр энергия ва 18,8 млн куб. м табиий газ тежалади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги уюштирган пресс-тур доирасида шу ҳақида сўз кетди. Тадбир иштирокчилари частота ўзгартгичлар, замонавий компрессорлар, автоматлашган тарози билан таъминланган дозалагич, автоматлашган ҳом ашёни узатиш ва дозалаш тизими, конус майдалаш машиналари, замонавий штабел тахловчи ускуналар ҳамда тегирмон сепараторлар ишлаши билан танишиб ўтдилар.

Ускуналар умумий қиймати $17,6 млнга тенг бўлиб, ундан $12 млндан ортиқ маблағи халқаро кредит ҳисобидан амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: