Қўл жанги бўйича Ўзбекистон термаси Бельгияга жўнаб кетди

Дата: 15:54, 06-10-2016.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Қўл жанги бўйича Ўзбекистон термаси Тошкент-Париж-Брюссель авиарейси билан Бельгияга жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Миллий олимпиа қўмитасига асосланган холда.

Асад Ўринов бошчилигидаги жамоага 20 спортчилар кирган. Улар Ўзбекистон шарафини Европа очиқ чемпионатида ҳимоя қилади.

Ўзбекистон делегацияси таркибида икки карра жаҳон чемпионлари: Рустам Магдиев ва Одил Сирожиддиновлар ҳам бор. Турнир 11 октябргача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: