Қўнғиротга Тошкентдан қўшимча поезд қўйилди
Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Қўнғиротга Тошкентдан қўшимча поезд пайшанба кунига қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Узжелдорпасс” хабарига асосланган ҳолда.
Берилган маълумотга мувофиқ, қўшимча поезд йўловчиларнинг кўплаб илтимосларига биноан қўйилган. У Тошкентдан 16.50да жўнаб кетади.
Эндиликда Тошкент- Қўнғирот-Тошкент поезди ҳафтасига тўрт марта сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари қатнайди.
Элсатиб ўтамизки, Қўнғирот – Ўзбекистон шимолий-ғарбидаги шаҳар бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. Шаҳар Амударёдан 8 км ғарброқда, Устюрт платоси бошланган ерда.