Қўқон механика заводи 3 йилда ишлаб чиқаришни 5 марта оширди

Дата: 16:36, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – “Қўқон механика заводи” акционерлик жамияти охирги 3 йилда ишлаб чиқаришни 5 марта оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Корхона директори Шарифжон Йўлдошевнинг сўзларига кўра, 2010 йилда корхона 5,19 млрд сўмлик ($2,29 млн), 2013-йилда эса 26,31 млрд сўмлик ($11,6 млн) маҳсулот чиқарган.
2013 йилда бир ишчининг йиллик иш самарадорлиги ўртача 42,71 млн сўмни ($18,8 минг) ташкил этди. 2010 йилда эса у атига 17,673 млн сўмга ($7,8 минг) тенг эди.
Локализация дастури бўйича корхонада 2010 йилда 4 минг маиший газ баллонлари чиқарилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 155 мингга етди. Шунингдек, завод нефт маҳсулотларини сақлаш учун резервуарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: