Қўқонда ногиронлар учун ҳуқуқий семинар ўтказилди

Дата: 09:41, 16-09-2015.

Қўқон. 16 сентябр. ЎзТАГ – “Oxus Culture” ўзбек жамоатчилик ташкилоти Қўқоннинг туманларидан бирида ҳамкорлари билан биргаликда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган кишилар учун улар ҳуқуқларини тушунтириб бериш бўйича семинар-тренинг ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотдан хабар қилишларича, ғоя Гёте-Институт ва Қўқондаги “Шанс” имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш ижодий маркази” нотижорат ташкилоти томонидан қўлланди.

Лойиҳадан мақсад – фуқароларни уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни муҳофаза қилиш ва ижтимоий қувватлаш учун қандан ҳуқуқий хужжатлар мавжудлиги, улар ўз бизнесларини ташкил қилишда қандай имтиёзлардан фойдаланишларидан хабардор қилишдан иборат.

Таълим, соғлиқни сақлаш, фуқарлар мурожаатлари ҳақидаги қонулар кўриб чиқилди, ногиронлик бўйича пенсия ҳуқуқи, ишга жойлашиш ҳуқуқи ва имтиёзи, ногиронлиги бўлган оилаларда уй олиш ҳуқуқи муҳокама қилинди.

Тренинг иштирокчиларига зарур ҳуқуқий хужжатлар тўпламлари топширилиб, саволларга жавоб бериш учун юристлар таклиф этилди. Қўқоннинг бошқа туманлари ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам шу каби семинарлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ресурслардан тез фойдаланиш ва мутахассислар билан тез мулоқот қилиш бўйича интернет-портал ҳам ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: