Қўқонда оғирлиги 13,5 кг бўлган олтин қуймаси топилди
Дата: 17:49, 20-06-2014.
Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Қўқон (Ўзбекистонннинг Фарғона вилояти) водоканали ишчилари томонидан шаҳарнинг эски қисмидаги Ҳамза театри биноси ёнидаги канализация қувурларини алмаштириш пайтида умумий вазни 13,5 кг бўлган қуйма олтин топилди, деб хабар беради 12news.uz янгиликлар агентлиги.
Топилма ички ишлар органларига топширилган.
Эслатиб ўтамизки, Қўқон шаҳри 1709 йилда Қўқон хонлигининг пойтахти бўлган бўлиб, икки қисмдан иборат бўлган қадимий шаҳардир. Шаҳарнинг янги қисмида маъмурий бинолар, банклар, саноатчиларнинг уйлари, эски қисмида эса Ўрда – хон саройи, халқ меъморчилиги намуналари, масжид, мадраса ва тарихий иншоотлар жойлашган бўлган. Уларнинг кўпчилиги XIX асрда ва XX аср бошида қурилган.
Умуман, Қўқон шаҳри турли номлар билан X асрдан буён маълум. Лекин унинг гуллаган даври XVIII асрга тўғри келади. Айнан шу даврда шаҳар Қўқон хонлигининг пойтахти бўлди, деб ёзади нашр.