Қўқондаги ёқиғи қуйиш шахобчасидаги портлашдан уч киши жабрланди

Дата: 10:25, 27-04-2015.

Қўқон. 27 апрел. ЎзТАГ – 24 апрел тахминан соат 20.30ларда Қўқондаги “Фурқат” кўчасида жойлашган “Саёҳат” ёқиғи қуйиш шахобчасида суюлтирилган газни қуйиш технологиясига риоя этмаслик оқибатида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ёниш натижасида шахобча ҳудудида жойлашган икки газ сақланадиган идишлар қизиб, ёрилди ва портлаш содир бўлди. Ёнғинни ўчириш баробарида автоёқилғи шахобчаси ходими ва икки ёнғин хавфсизлиги ишчиси жабрланди. Улар турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматида.
Ҳозирда автоёқилғи шахобчасига келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ушбу факт юзасидан суриштириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: