“Ҳордиқ олами” кўргазмаси ҳудудий туризм имкониятларини намойиш этади
Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – Тошкентда “Ҳордиқ олами” кўргазмасининг биринчи иш куни бўлиб ўтди, унда 30 ортиқ туристик компаниялар қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари вакиллари кўргазманинг энг кўзга кўринган иштирокчиларидан бўлдилар. Мисол учун қорақалпоғистонликлар фольклор ансамбллари чиқишларини ташкил этиб, қорақалпоқ ўтови каби ўзига хос стенд яратдилар.
Анъанага кўра, кўргазма Ўзбекистон меҳмонхона бизнесини намоён этади. Бугунда мамлакатда 430 меҳмонхона фаолият юритмоқда, улар орасида Radisson BLU, Dedeman Hotels&Resorts, Ramada, Lotte, Hyatt каби атоқли номлар бор.
Кўргазманинг ишбилармонлик қисмида Бутунжаҳон туристик ташкилоти томонидан “Гастрономия туризми” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. 18 апрель куни бу ерда Миллий ошхоналар фестивали бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида 4 мингдан зиёд тарихий-меъморий ёдгорликлар жойлашган бўлиб, улар орасида ЮНЕСКО Маданий мероси рўйхатига кирган Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз каби шаҳарлар мавжуд.