Қўшма ҲАК йиғилишида Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш муҳокама қилинди

Дата: 15:52, 02-07-2018.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – 25-июндан 1-июлга қадар Туркманистонда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳлари учрашувлари якунига кўра Баённома имзоланди.

“2017-йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, кўп йиллик танаффусдан сўнг давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг музокаралари қайта бошланди ва ҳозирги вақтга қадар жойларда чегара ўтиш чизиғини аниқлаш мақсадида 9 та учрашув ўтказилган”, - дейилади хабарда.

Музокаралар дўстлик ва яқин қўшничилик ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олиш руҳида ўтмоқда. Бу эса Ашхабод ва Тошкентдаги олий даражадаги учрашувар давомида икки мамлакат президентлари келишувларининг амалий тадбиғи ҳисобланади.

Сурат манбаи: https://habartm.org/archives/6360

Янгилик билан ўртоқлашиш: