“Ўзқишлоқмашлизинг” йил давомида 4,5 мингдан зиёд техника етказиб беради

Дата: 12:23, 08-07-2014.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзқишлоқмашлизинг” акционерлик лизинг компанияси 4 мингдан ошиқ фермер хўжаликларига лизинг асосида 4,5 минг донадан зиёд (+10%) 40 хилдаги қишлоқ хўжалик техникасини етказиб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар беришларича, жорий йилнинг 6 ойида лизинг берувчи томонидан 1,85 минг донадан зиёд қиймати 100,5 млрд сўмлик техникалар лизингга берилган.
“Ўзқишлоқмашлизинг” акционерлик лизинг компанияси 1999 йилнинг октябрида ташкил этилган. Ўтган вақт давомида компания томонидан жами 37 мингдан ошиқ қишлоқ хўжаликларига 49,66 мингдан зиёд техникалари лизингга берилган. Уларнинг ялпи қиймати 1,108 трлн сўмга тенг.
Мамлакат президентининг 2013 йил 16 апрелдаги қарорига мувофиқ, компаниянинг низом жамғармаси 10,9 млрд сўмдан 50 млрд сўмга қадар оширилган.
Компания таркибига 13 ҳудудий филиал ва 1 шўъба корхонаси киради. 2014-2016 йилларда компаниянинг туман бўлимларини ҳам очиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: