“Ўзқишлоқмашлизинг” ўз низом жамғармасини 100 млрд сўмгача кўпайтиради

Дата: 17:54, 03-08-2015.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – 2015 йил сўнгига қадар “Ўзқишлоқмашлизинг” ўз низом жамғармасини 100 млрд сўмгача кўпайтиради. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори билан тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Низом жамғармаси 48,068 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқариш йўли билан 100 млрд сўмга қадар етказилади. 2015 йил сўнгига қадар акциялар Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан сотиб олинади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази “Ўзқишлоқмашлизинг”нинг қўшимча акцияларини йиғимларсиз расмийлаштиради.

$1 = 2575,18 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: