“Ўзқурилишматериаллари” АЖ бошқарувининг раиси тайинланди

Дата: 16:46, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ботир Зарипов “Ўзқурилишматериаллари” акционерлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 октябрдаги қарори билан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамизки, 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзқурилишматериаллари” акционерлик компаниясини “Ўзқурилишматериаллари” акционерлик жамиятига айлантириш ҳақидаги қарори чиқарилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: