“Ўзагроэкспорт” қиймати $380 млндан ортиқ бўлган мева-сабзовот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар тузди

Дата: 15:37, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси Халқаро мева-сабзовот ярмаркаси доирасида қиймати $382 млн бўлган экспорт шартномалари тузди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Pure Corporation (Эрон) ширкати, ВСЕЕ (Хитой) корпорацияси, Дубай Савдо-саноат палатаси (БАА), Eco Green Group компанияси (Ҳиндистон) ва бошқалар билан шартномалар тузилди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Бундан ташқари, испаниянинг Lendel Media Solutions шаркати Урганч туманининг Yuqoribog' nematlari агрофирмаси билан 1 октябрдан бошлаб кунига 30 тонна қовун етказиб бериш бўйича келишув имзолади.

12 июлда Тошкентда 16 июлгача давом этувчи илк Халқаро мева-сабзовот ярмаркаси бошланди. Ярмаркани ҳар йили октябрда доимий асосда Тошкентда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ташкилий қўмита маълумотларига кўра, ярмаркада дунёнинг 40 мамлакатидан 300 атрофида агро ва логистика компаниялари қатнашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: