“Ўзагроэкспорт” янги йил олдидан Россияга $1 млнлик мева-сабзавотлар етказиб беради

Дата: 10:45, 19-12-2016.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – “Ўзагроэкспорт” россиянинг “Порт” компанияси билан (“Холидей” холдингига киради) Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотлар етказиб бериш бўйича шартнома тузди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мева ва сабзавотларнинг $1 млнга баҳоланувчи биринчи партияси жорий йилнинг декабр ойи охирида жўнатилади ва россияликларнинг янги йил дастурхонини безайди. 2017 йилда “Холидей” Ўзбекистондан ҳафтасига 150 тонна мева ва сабзавот импорт қилишни режалаштирмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзагроэкспорт”да.

Эслатиб ўтамизки, “Holiday” Сибирдаги йирик савдо ширкатларидан биридир. Компаниялар гуруҳи Сибирь Федерал округининг 7 минтақасида жойлашган. Бу ерларда гипермаркет, супермаркет, суперстор, уй олдидаги дўконлар, дискаунтер каби турли шаклдаги 484 дўкон хизмат кўрсатади. Ҳар куни ушбу дўконларга 700 мингдан ортиқ харидор ташриф буюради. Уралдаги энг йирик мева-сабзавот тарқатувчи марказ ҳам компания таркибига киради.

2016 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон хорижга деярди 700 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди, йил охиригача ушбу кўрсаткич 1 млн тоннага етказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: