“Ўзагросуғурта” компанияси халқаро агромолиялаштириш тажрибасини ўрганмоқда

Дата: 13:28, 01-07-2016.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – “Ўзагросуғурта” компаниясида Жаҳон банкининг таркибий тузилмасига кирувчи Ҳалқаро Молия корпорациясининг (IFC) агромолиялаштиришни ривожлантириш дастури мувофиқлаштирувчиси А.Зарипов бошлиқ делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, ташрифдан кўзланган мақсад – Европа ва Марказий Осиёда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасининг ривожланиши доирасида Ўзбекистон суғурта бозорининг давлат томонидан тартибга солинганлигини ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш босқичларини ўрганишдан иборат бўлди.

IFC вакиллари учрашувда Европа ва Марказий Осиёда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасининг ривожланиши лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот бердилар. Хусусан, Андрей Зарипов Украинада агросуғурталаш соҳасини ривожлантиришни ташкил қилиш тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида, “Ўзагросуғурта” АЖ мутахасислари ўзларининг кўргазмали тақдимотларида компания фаолияти, унинг миллий суғурта бозоридаги ўрни ва қишлоқ ҳўжалиги суғуртасидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш борасидаги ўзларининг фикр ва мулохазалари билан ўртоқлашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: