“Ўзагросуғурта” компанияси ҳудудларда олтита янги марказ очди

Дата: 21:42, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида “Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компанияси Ўзбекистон ҳудудларида олтита янги марказ очди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар қилишларича, Қорақалпоғистонда “Тахиатош” суғурта маркази, Самарқанд вилоятида “Регистон”, “Афросиёб” марказлари, Тошкент вилоятида “Чирчиқ”, “Ангрен” ва “Viloyat Sug’urta”суғурта марказлари очилди.
Янги марказлар ҳудудий бўлинмаларни кенгайтириш мақсадларида очилди. Ушбу бўлинмаларнинг очилиши компанияга 124 янги иш ўринларини ташкил қилишга имкон берди.
Эслатиб ўтамизки, 2013 йил якунлари бўйича “Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компаниясининг активлари 2012 йилдагига қараганда 23,29% ўсди ва 78,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Ўтган йил якунлари бўйича компаниянинг низом жамғармаси 10,9 млрд. сўмни ташкил этди. Ширкатнинг ўз капитали миқдори 81,46% ўсиб, 31,7 млрд. сўмга чиқди (2012 йил якунлари бўйича 17,5 млрд. сўм).

Янгилик билан ўртоқлашиш: