“Ўзагросуғурта” мажбурий суғурта турлари бўйича 30,9 млрд фойда олди

Дата: 16:08, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – 2013 йилда “Ўзагросуғурта” давлат акционерлик суғурта компанияси томонидан йиғилган суғурта мукофотларининг ярмидан кўпи мажбурий суғурта турларига тўғри келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Уларнинг миқдори компания тўплаган мукофотларнинг 50,1%, ёки 30,9 млрд сўмни ташкил қилди.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш бўйича 2013 йилда компания томонидан 734,467 минг суғурта шартномалари тузилди (+12,1%), 22,278 млрд сўм суғурта мукофотлари таъминланди (+22,9%). Ушбу суғурта тури бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми 4,736 трлн сўмдан ошди (+28,4%).
2013 йилда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш бўйича 1,385 суғурта даъволари кўриб чиқилди. Улар бўйича 2,105 млрд сўмдан зиёд суғурта бадаллари тўланди. Буларнинг 91,2% - жисмоний шахсларга тўлаб берилди.
Иш берувчининг фуқаролик мажбуриятини суғурталаш бўйича 34,62 минг шартнома тузилди ва 6,883 млрд сўм суғурта мукофотлари таъминланди. Ушбу суғурта тури бўйича 5,125 трлн сўмлик мажбуриятлар қабул қилинди, мазкур йўналишга доир 64 суғурта даъволари кўриб чиқилди ва улар бўйича жабрланганларга 1,113 млрд сўм тўлаб берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: