“Ўзагросуғурта”нинг биринчи ярим йилликдаги мукофотлари ўсиши 42% ташкил қилди

Дата: 17:45, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг I ярмида Ўзагросуғурта АЖ томонидан 1,366 млндан зиёд шартномалар тузилди ва улар бўйича 85,173 млрд сўмлик суғурта мукофотлари олинди. Бу эса 2015 йилнинг I ярмидагидан 42% юқоридир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳисобот даврида жами 8004 та аризалар бўйича 18,4 млрд сўмлик суғурта тўловлари амалга оширилди. Йўл транспорт ҳодисалари натижасида 1 124 та жабрланувчиларга 1,5 млрд сўм суғурта товони тўлаб берилди”, - деб таъкидлашди ширкатда.

Шунингдек, иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича ходимнинг меҳнат вазифасини бажаришда бахтсиз ҳодисалар натижасида тан жарохати олиши ёки вафот этиши бўйича 137 та ходимлар учун 3,6 млрд сўмдан ортиқ суғурта товони тўлаб берилди. Бахтсиз ҳодисалар бўйича суғурталанган шахсларнинг ҳар хил ҳодисалар натижасида тан жароҳати олиши ёки вафот этиши бўйича 4623 та фуқароларга 1 млрд сўм суғурта пули тўлаб берилди.

Қайд этиш зарурки, “Ўзагросуғурта” АЖ 2013 йлдан бери қайта суғурталаш бўйича ҳам хизматлар кўрсатиб келади. Жорий йилнинг олти ойи бўйича компания бу борада 913 шартнома тузиб, йўналиш бўйича мабжбуриятлар миқдори 4,908 трлн сўмни ташкил этди.

 Бугунги кунда “Ўзагросуғурта” АЖ 23 суғурта компанияси ва 8 қайта суғурталовчи билан ҳамкорлик қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: