“Ўзагросуғурта” суғурта тўловлари ҳажмини 71% кўпайтирди

Дата: 09:21, 29-01-2016.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича “Ўзагросуғурта” компанияси 24,3 млрд сўмлик суғурта қопламаларини тўлаб берди, бу эса 2014 йилдагидан 71% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йили 11300 зиёд ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилди. Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилишга тўғри келди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Бундан ташқари, ҳисобот йилида 3,8 млн суғурта шартномаси имзоланди, улар бўйича суғурта мукофотларининг умумий хажми 109,9 млрд сўмни ташкил этди (+34 %). Олинган суғурта жавобгарлиги 42,8 трлн сўмга етиб, 2014 йилга нисбатан 20,6 % ўсди.

Эслатиб ўтамизки, бугунда компания Ўзбекистон бўйича энг кўп сонли филиал ва агентликлар тармоғига эга. Унинг таркибида 14 филиал, 189 шаҳар ва туман бўлинмалари, 492 атрофида агентлик ваколатхоналари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: