“Ўзагросуғурта” ўзбек суғуртачиси фермерларга 5,8 млрд сўмлик суғурта товонлари тўлаб берди

Дата: 09:42, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг ярим йиллигида “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги экинларига етган табиий офатлар натижасида етган зарарлар суғуртаси бўйича 5,8 млрд сўм суғурта товонлари тўлаб берилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 маротаба кўпдир. 

Компаниядан маълум қилишларича, ҳисобот даврида 17236та суғурта шартномалари тузилиб, 144,1 млрд сўмлик суғурта мажбуриятлари олинди.

2014 йилнинг биринчи ярим йилида ушбу кўрсаткич 14264тани ташкил қилган эди.

Компания қатор янгиликлар амалиётга жорий қилмоқда. Хусусан, алоҳида суғурта таваккалчиликлари учун суғурта тарифлари белгиланиб, улар ҳудудлар бўйича табақалаштирилди.

Шунингдек, суғурта даъволарини кўриб чиқиш тизими соддалаштирилди ва суғурта ҳодисаси юз бермаган тақдирда, суғурта тарифларини камайтириш тизими жорий этилди.

Ҳозирда “Ўзагросуғурта” қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича 40 атрофида суғурта хизматлари кўрсатмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: