“Ўзагросуғурта” журналистлар учун конкурс эълон қилди

Дата: 17:06, 13-05-2016.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ –  “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Суғурта журналистлар нигоҳида” танловини ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, танлов ОАВ ходимларининг раҳбатлантириш ва суғурта соҳасини оммалаштириш мақсадида эълон қилинган.

Танловда “Суғуртанинг аҳамияти ҳамда суғурта хизматларини ривожлантириш ва оммавийлаштириш” мавзусини ўз ишларида акс эттирилган журналистлар қатнашиши мумкин.

Конкурс якунлари тўрт йўналишда – матбуот саҳифаларида эълон қилинган мақола, телеканаллар орқали эфирга узатилган қўрсатув ёки лавҳалар, радиотўлқинлар орқали узатилган эшиттиришлар, интернет саҳифаларига жойлаштирилган мақолалар бўйича аниқланади.

Ишлар 10 июнгача қабул қилинади.

Ҳар бир йўналишдан бир нафардан ғолиб аниқланиб, “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида эълон қилинади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: